Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Сардорбек Улуғбекович Умурзоқов Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Администрация Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги тайинловлар ҳақида изоҳ берди. Унинг қайд этишича, Сардорбек Улуғбекович Умурзаков кўп йиллик тажрибага эга дипломат ҳисобланади.
У 2006–2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритган.
2018 йилдан буён Президент администрациясида масъул лавозимларда, жумладан, ташқи сиёсат йўналишида самарали меҳнат қилиб келмоқда.