Ички ишлар вазирлиги 1991 йил 25 октябрда Ўзбекистон ССР ИИВ дан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига айлантирилган. Шу вақтдан буён то ҳозиргача вазирликда 20 дан ортиқ вазир фаолият юритган.
Вазирлик ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсациз ижтимоий тармоқларга жойлаганларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ташаббускори ҳисобланади. Ўша пайтда мазкур ҳолат жамоатчиликнинг катта эътирозларига сабаб бўлган.
Вазирлик раҳбариятини 1 та вазир, 7 та ўринбосар, 3 та вазир маслаҳатчиси ташкил қилади.
Ташпулатов Азиз Анварович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрнига 2025 йил 3 март куни Азиз Ташпулатов янги ички ишлар вазири бўлди. Бунгача у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаган. Азиз Тошпўлатов 1978 йилда туғилган, муқаддам Наманган вилояти ИИБ, Самарқанд вилояти ИИБ, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган, 2020 йил мартида Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланганди. 2021 йил январида Ўзбекистон президенти фармони билан «генерал-маёр» махсус унвонини олган.
Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич — ИИВ биринчи ўринбосари
Аюбхон Раҳматуллаев 1966- йилда туғилган. У 1990-йилдан 2019-йилгача ички ишлар органларида турли лавозимларда хизмат қилган. 2019-йилдан 2021 Ички ишлар вазирининг ўринбосари-молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
2021-йилдан 2025-йилгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизматни қилган.
2025-йилдан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда. 2021-йилда ИИ даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич — вазир ўринбосари
1997-йилда Мудофаа вазирлиги Самарқанд олий ҳарбий автомобил ва муҳандислар қўмондонлик билим юртини, 2009-йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
1993-2003-йилга қадар Мудофаа вазирлигида турли офицер лавозимларида хизмат қилган.
2003-йилдан ички ишлар органларида турли хил офицер лавозимларида хизматни ўтган.
2020-2021-йилларда Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
2021-йилдан Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
2021-йилда “ИИ-даражали Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
Назармухамедов Даврон Абитович — вазир ўринбосари
1975-йилда туғилган. 1996-йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. 1992-йилдан 2014-йилгача ички ишлар органларида турли лавозимларида хизмат қилган. 2014-йилнинг феврал сентябр ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимда хизмат қилган. 2014-йилнинг сентябр ойида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 2015-йилдан-2017-йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари бўлган. 2017-йилдан 2019-йилгача Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
2019-йилдан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 2023-йилдан Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич — вазир ўринбосари
1978-йилда туғилган 1999-йилда ИИВ Академиясини тамомлаган.1995-йилдан ички ишлар органларида турли лавозимларида хизмат қилган. 2024-йилдан Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда
Курбанов Зуфар Камилевич — вазир ўрибосари
1982-йилда туғилган. 2003-йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2005-йилда ушбу университет магистратурасини, 2022-йилда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини тамомлаган. 2003-2023-йилларда “УЗТЕЛЕCОМ” акциядорлик компаниясида турли хил лавозимларда фаолият юритган. 2023-йилдан 2025-йил май ойигача Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, 2025-йилнинг май ойидан Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович — вазир ўринбосари
1971-йилда туғилган. 1993-йилда Тошкент давлат педагогика университетини, 2002-йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
1995-2015-йилларда ички ишлар органларида турли хил лавозимларда хизмат қилган.
2015-2016-йилларда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2016-2017-йилларда Ички ишлар вазирининг ўринбосари 2017-2018-йилларда Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи
2018-2019-йилларда Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида хизмат қилган.
2020-йилдан Ички ишлар вазирининг ўринбосари
2012-йилда ИИ-даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
Мирзарахимов Баходир Юлдашевич — вазир ўринбосари
1969-йилда туғилган. 1991-йилда Москва олий умум-қўшин қўмондонлик билим юртини тамомлаган. 1991-1992-йилларда Туркистон ҳарбий округида турли лавозимларда хизмат қилган.
1992-2000-йилларда Миллий Гвардияда турли лавозимларда хизмат қилган. 2000-2018-йилларда Давлат хавфсизлик хизматида турли лавозимларда хизмат қилган. 2018-2020-йилларда ИИВ Халқаро аеропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони 2020-2021-йилларда Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари 2021-йилдан Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Алматов Зокиржон Алматович
- вазир маслаҳатчиси
Зокиржон Алматов Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги биринчи ички ишлар вазири бўлган. У бу лавозимда 2005 йил, токи соғлиғи ёмонлашгунга қадар фаолият олиб борган. 2006 йил бошида эса расман ишдан бўшатилган. 1949-йил 10-октябр, Тошкент вилояти, Қибрай тумани) – 1991—2006-йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазири. 2018-йил 24-февралдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси ҳисобланади. Шунингдек Зокир Алматов 1991-йил 16-сентябрда Президент Ислом Каримов томонидан ички ишлар вазири этиб тайинланган, собиқ ички ишлар вазири ҳисобланади. У бу лавозимда 15 йилдан ортиқ фаолият юритган.
Гиясов Шохрух Камалитдинович — вазир маслаҳатчиси
Шохрух Гиясов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари ҳисобланади. Шохрух Гиёсов 2021 йил ИИБ тергов хоналарида ўлиб кетаётган марҳумларни “худо урган бандалар” дея таърифлаган эди. Бундан ташқари у журналистлар ва жамоатчиликка ёпиқ матбуот котиб ҳисобланади.
Рўзиев Хуршидбек Хасанович — вазир маслаҳатчиси
Вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Вазирлик амалда оддий фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси ҳали ҳам етарли эмас. Аҳоли орасида “ички ишлар органлари ҳануз буйруқбозлик ва қўрқув асосида ишлайди” деган фикрлар учраб туради. Шунингдек, ходимлар маданияти, мурожаатларга муносабат ва жамоатчилик назоратининг реал механизмлари заифлигича қолмоқда.
