Литва контрабанда ҳаво шарлари туфайли Беларус билан чегарасини вақтинча ёпди



Хабар берилишича, Беларус билан барча чегара ўтиш пунктлари 25 октябр соат 12:00 гача ёпилган. Литва бош вазири Инга Ругинененинг сўзларига кўра, ҳукумат бу қарорни Беларус ҳудудидан контрабанда юклари ортилган ҳаво шарлар гуруҳи учирилгани сабабли қабул қилган.

24 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Вилнюс ва Каунас аэропортлари томон учаётган ҳаво шарлар туфайли парвозлар вақтинча тўхтатилган. Аэропортлар вакилларининг айтишича, парвозлар тез орада қайта тикланиши кутилмоқда.

Бу сўнгги бир ой ичида Беларусдан Литва томон учирилган ҳаво шарлари билан боғлиқ учинчи ҳодиса ҳисобланади.