Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилса, уни my.gov.uz портали орқали онлайн тиклаш мумкин бўлади. Яъни, бунинг учун йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносига бориш шарт эмас.
Бунинг учун фойдаланувчи “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматида “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши лозим бўлади.
Хизмат нархи 370 минг 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Гувоҳномани почта орқали етказиб беришни истаганлар қўшимча 25 000 сўм тўлайди.
Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб берилиши учун жами 3 иш куни сарфланади.
Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131- ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган ҳолларда, ариза рад этилади.
