Британияда умрбод жазога ҳукм қилинган ўсмир қамоқда вафот этди

Британияда 18 ёшли Жордан Тэмс номли маҳкум ҳукм чиқарилганидан 10 ой ўтиб, HMP Deerbolt қамоқхонасида вафот этди. Бу ҳақда Daily Star хабар берди.

Маълумотларга кўра, у 40 ёшли эркакни шафқатсизларча ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қотиллик иши бўйича полиция олти нафар шахсни, жумладан 15 ёшли қиз ва 17 ёшли Жорданни ҳам қўлга олган эди.

Британия қамоқхоналари хизмати вакилининг маълум қилишича, омбудсман воқеа бўйича текширув ўтказади.

Бу сўнгги ойлардаги иккинчи шундай ҳолат бўлиб, 11 октябрда педофилия учун ҳукм қилинган британиялик мусиқачи Йэн Уоткинс ҳам HMP Wakefield қамоқхонасида вафот этгани хабар қилинган эди.