Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 15-қаватдан сакрашга уринган ёш қизни қутқариб қолди. Ҳодиса шаҳарнинг Иманбаева кўчасидаги биноларда содир бўлган.
Воқеа ҳақида шаҳар ФВБга «112» орқали хабар келиб тушган. Қутқарувчилар зудлик билан жойга етиб бориб, қўшни хонадон орқали юқори қаватга чиққан ва қиз билан суҳбат ўтказган. Суҳбат давомида ходимлар вазиятни тўлиқ назоратга олиб, қизни хавфсиз томонга тортиб олишга муваффақ бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, қутқарилган қизнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳозирда у шифокорлар ва психологлар назоратида. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
