Туркия Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга бошқа турдаги виза билан кирган ҳолда чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномаси олиш имконини бериши мумкин.
Анқарада бўлиб ўтган учрашувда Туркия ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Оқтош бу ташаббусни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаси тизимини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
