3 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, эпимарказдаги силкиниш кучи 7 балл, магнитудаси эса 6,8 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи ернинг тахминан 30 километр чуқурлигида жойлашган.
Силкинишлар Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган:
- Сурхондарё вилоятида — 5 балл (зилзила ўчоғидан 90 км узоқликда),
- Қашқадарёда — 3–4 балл,
- Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида — 3 балл,
- Тошкент ва Фарғонада — 2–3 балл атрофида.
