Соғлиқни сақлаш вазирлиги транспорт воситаларида хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касаллик ва ҳолатлар рўйхатини тасдиқлаш бўйича ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжат regulation.adliya.uz порталида эълон қилинган.
Лойиҳага кўра, жами 17 турдаги касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камаридан фойдаланмасликка рухсат берилиши белгиланган. Улар орасида умров ва тоъш суяги, элка ёки қовурға синишлари, умуртқа поғонаси шикастланишлари, ИВ босқичдаги сурункали ўпка касалликлари, бронхиал астма, ўпка қисмининг олиб ташланиши каби ҳолатлар бор.
Шунингдек, юрак етишмовчилигининг оғир босқичлари, III даражали семизлик (БМИ ≥ 40), 150 см дан паст бўй, ҳаракатни чекловчи неврологик касалликлар, кўкрак ёки элка соҳасига қўйилган протезлар ва имплантлар, жиддий тери касалликлари, кўкрак ва қориндаги очиқ операциялар, стома қўйилиши, ўсма касалликлари ҳамда ҳомиладорлик ҳолати ҳам рўйхатга киритилган.
Ушбу касалликларга эга фуқароларга “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Маълумотнома фуқарога бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда. Касаллик ва ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги расмда танишишингиз мумкин.

