Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–сентябрь ойлари ҳолатига мамлакат бўйича аҳолининг жон бошига ўртача даромади 21,8 миллион сўмни ташкил этди.
🔹 Етакчи ҳудудлар:
— Тошкент шаҳри — 52,0 млн сўм
— Навоий вилояти — 32,1 млн сўм
— Бухоро вилояти — 26,0 млн сўм
🔹 Паст кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар:
— Қорақалпоғистон Республикаси — 14,8 млн сўм
— Наманган вилояти — 15,8 млн сўм
— Сурхондарё вилояти — 16,5 млн сўм
Ҳисобот даврида аҳолининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмга етди. Реал ўсиш суръати (инфляция ҳисобга олинган ҳолда) 8,4 фоиз, номинал ўсиш 16,1 фоиз, жон бошига реал ўсиш эса 6,3 фоизни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги жон бошига даромад мамлакат ўртача кўрсаткичидан 2,39 баробар юқори. Бу хизматлар соҳаси улушининг катталиги, юқори иш ҳақи ва қўшимча даромад манбалари билан изоҳланади.
Навоий вилоятида бу кўрсаткич ўртачадан 47 фоиз юқори, Бухоро вилоятида эса 19 фоиз юқори бўлган.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида жон бошига даромад республика ўртачасидан сезиларли даражада паст бўлиб, иқтисодий фаоллик ва иш ўринлари сифатидаги фарқлар бу ҳолатга таъсир кўрсатмоқда.
