Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда қарийб 150 минг фуқаро ихтиёрий равишда кредит олишни тақиқлади. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлил маркази (КАТМ) кредит бюроси ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

1 октябрь ҳолатига кўра, 149 465 нафар жисмоний шахс бепул “Кредитга тақиқ” хизматига уланди. Гендер кесимида хизматдан фойдаланувчилар орасида эркаклар устунлик қилади — 101,4 минг, аёллар эса 47,9 минг кишини ташкил этади.

Ёш бўйича энг фаоллар 26–35 ёшдагилар бўлиб, улар барча фойдаланувчиларнинг учдан бирини ташкил этади. Кейинги ўринларда 36–45 ёшдагилар (25,6%) ва 26 ёшгача бўлганлар (19,2%) туради.

Хизмат 6 июньдан ишга туширилган. Илк икки ойда қарийб 73 минг киши кредит олишни тақиқлаш имкониятидан фойдаланган. Июнь ойида 33,1 минг, июлда 37,6 минг, августда 37,8 минг ва сентябрда 40,8 минг киши хизматдан фойдаланган. КАТМ октябрь ойи маълумотларини ҳали эълон қилмади.

“Кредитга тақиқ” хизмати орқали ҳар бир шахс кредит бюросига ариза бериб, унга кредит ёки қарз беришни тақиқлаш имкониятига эга.