Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистонда барпо этиладиган Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган айрим қурилиш техникаси, асбоб-ускуна ва бутловчи буюмлар божхона божидан озод этилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун хитойлик инвесторлар томонидан 400 миллион доллардан зиёд инвестиция киритилиши режалаштирилган. Марказ ҳудудида университет, технопарк, маданий объектлар ва ёшлар бандлигини таъминловчи корхоналар фаолияти йўлга қўйилади.
Қурилиши якунланган ижтимоий соҳа объектлари кейинчалик Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари тасарруфига ўтказилади.
