Солиқ мобил иловасининг эски версияси 1 декабрдан ишламайди

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, «Soliq» мобил иловасининг хавфсизлик бўйича профилактик тадбирлари якунланди. Шу муносабат билан 1 декабрдан бошлаб амалдаги эски версия фойдаланиш имконини йўқотади.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон ташқарисида бўлган фойдаланувчилар иловадан вақтинчалик фойдалана олмайди. Илованинг энг сўнгги версиясини iOS қурилмалари учун App Store, Android учун эса Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Қўмита фуқаролар ва солиқ тўловчилардан ноқулайликлар учун узр сўради.