Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқов вафот этди.
У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган. У жароҳат сабаб ўйнамагани учун 1979 йилги «Пахтакор» авиаҳалокатидан омон қолган эди.
Мураббийлик фаолиятида давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилган.
