Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 14 999 та кутубхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Расмий маълумотларга кўра, кутубхоналарда 85 миллион нусхада китоб, журнал ва бошқа нашрлар мавжуд. Улардан 12,8 миллион киши мунтазам фойдаланувчи сифатида қайд этилган. Фойдаланувчилар таркибидаги тақсимланиш ёшлар орасида китобхонлик фаоллиги юқори эканини кўрсатмоқда:
14 ёшгача бўлган болалар — 31,6 %
15–24 ёшдаги ўсмирлар — 45,9 %
25 ёш ва ундан катталар — 22,6 %
Ҳудудлар кесими бўйича энг яхши тўртликда қуйидагилар мавжуд:
Фарғона вилоятида — 2 108 та,
Самарқанд вилоятида — 1 863 та,
Қашқадарё вилоятида — 1 476 та,
Тошкент вилоятида — 1 467 та.
Энг кам кутубхоналар эса Навоий вилоятида (489 та) ва Сирдарё вилоятида (526 та) фаолият юритмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрида — 701 та, Қорақалпоғистон Республикасида — 934 та, Бухоро вилоятида — 764 та, Хоразм вилоятида — 688 та кутубхона мавжуд.
