Доналд Трамп бу ҳақда Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шаръа билан Оқ уйдаги учрашувдан сўнг баёнот берди.
«Биз Сурия муваффақиятга эришиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, чунки у Яқин Шарқнинг бир қисми. Энди Яқин Шарқда тинчлик ҳукм сурмоқда», — деди Оқ уй раҳбари.
Трампнинг фикрича, Суриянинг ҳозирги раҳбари «ўз мамлакатини гуллаб-яшнайдиган давлатга айлантира оладиган» инсон.
«Аҳмад аш-Шаръа жуда кучли етакчи. У қаттиққўл йигит ва менга менга ёқади. Суриянинг янги президенти билан яхши тил топишаяпман», — деди Трамп.
