Бухоро вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиали фаолияти бўйича қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
Бухоро давлат университети ва Бухоро давлат тиббиёт институти филиал фаолиятидан норози бўлиб Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида мазкур таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан оширилган тарифлар асосида 1,8 млрд сўмдан ортиқ қўшимча тўлов асоссиз ҳисоблангани маълум бўлди.
Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергиясавдо” филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик юзасидан иш қўзғатилди.
Комиссия қарорга кўра, мазкур ташкилотга:
асоссиз ҳисобланган 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш,
қонунбузилишни бартараф этиш,
келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида мажбурий кўрсатма берилди.
