Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Панамага қарши майдонга тушади

Бугун, 11 ноябр куни Ислам Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг 3-тур учрашувида Панамага қарши майдонга тушади. Уchrashuv Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси дастлабки турда Парагвайга қарши баҳс олиб бориб, Азизбек Абдумўминовнинг 2 та голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи турда эса ирландиялик тенгқурарларига қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

“J” гуруҳида 3-турга қадар Ирландия терма жамоаси 6 очко билан гуруҳ етакчиси ҳисобланади. Ўзбекистон ва Парагвай жамоалари 3 очкога эга, Панама эса ҳали очко ололмаган. Гуруҳдаги 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олади. Шундан ташқари, энг яхши натижа қайд этган 8 та жамоа ҳам 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Бугунги учрашув терма жамоамиз учун турнирдаги кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади.