Озарбайжондан Туркияга қайтиш учун ҳавога кўтаилган С-130 транспорт самолётининг ҳалокатга учраши натижасида унинг бортида бўлган 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Ўз навбатида, Туркия томони Грузия-Озарбайжон чегараси яқинида ҳалокатга учраган турк ҳарбий самолёти билан боғлиқ қидирув-қутқарув ишларида Грузия ва Озарбайжон расмийлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
