Президентга темир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёевга темир йўл соҳасини модернизация қилиш ва 2026–2030 йилларда амалга ошириладиган ишлар бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди. Маълумотга кўра, тармоқ ўтган йилни илк бор соф фойда билан якунлаган, жорий йилнинг 9 ойида эса фойда 800 млрд сўмдан ошган.

Лойиҳаларда 151 км янги йўл қуриш, 182 км йўлни электрлаштириш ва 1 минг км йўлни модернизация қилиш режалаштирилган. “Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер”, “Ховос – Даштобод” йўналишларида янги электрлаштирилган йўллар барпо этилади. Шаҳар атрофида қатнайдиган поездлар сонини ошириш мақсадида 15 та янги йўналиш очилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Навоий – Бухоро” тезкор йўлини тезроқ ишга tushириш, Кореядан келадиган юқори тезликдаги поездларни “Тошкент – Урганч – Хива” йўналишига жорий этиш режалаштирилган. Йўл вақти 14 соатдан 7,5 соатгача қисқаради.

Локомотив ва вагонлар паркини янгилаш доирасида Хитойдан 38 та магистрал ва 50 та манёврли локомотив харид қилинади, 250 та йўловчи вагони қурилади.

Йиғилишда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди ва мутасаддиларга белгиланган ишлар бўйича топшириқлар берилди.