Оҳангарон туманида содир бўлган воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ов қуроли мусодара қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “ИИБ ишни ёпишга уринмоқда” мазмунидаги хабарлар бир томонлама ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

22 октябрь куни «Кўксарой» МФЙда 33 ёшли Р.Қ. шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш.га ов қуроли билан келиб таҳдид қилган ва тан жароҳати етказган. Воқеа юзасидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи терговга жалб қилинган.

Унга берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилинган, ТОЗ-34 мосламаси мусодара қилинган. Суд-тиббий экспертизага кўра жабрланувчида енгил тан жароҳати аниқланган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида. Тергов ҳаракатлари Оҳангарон тумани ИИБ томонидан давом этмоқда.