Қирғизистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қайд этилишича, зилзиланинг эписентридаги куч 4 баллни ташкил этган. Табиий силкиннишлар Андижон вилоятининг бир нечта туманларида сезилган.

Хусусан, Қўрғонтепа тумани — 2–3 балл (23 км)

Хонобод тумани — 2–3 балл (23 км)

Хўжаобод тумани — 2 балл (33 км)

Жалақудуқ тумани — 2 балл (36 км)

Зилзила эписентри Тошкентдан 328 км жанубий-шарқда жойлашгани маълум қилинди.

Ҳозирча зарарлар ва талофатлар тўғрисида маълумот тушмаган. Вазирлик ва идоралар вазиятни назоратга олган.