Давлатлар қарзи ва глобал молия: ким кимдан қарздор?

Жаҳон иқтисодиётида давлат қарзи оддий ҳолат эмас, балки бутун глобал молиявий тизимнинг асосий қисми. 2025 йилга келиб, Европа давлатлари умумий 18 триллион доллар қарздор, АҚШ – 36 триллион, Япония – 9 триллион, Хитой эса 10 триллион доллардан ортиқ қарзга эга. Бу рақамлар кўпчилик учун тушунарсиз бўлиши мумкин, аммо улар бутун мамлакат иқтисодиётининг асосий қисмини ташкил этади.

Қарзнинг тарихи минглаб йилларга бориб тақалади. Месопотамияда 3000 йиллар аввалларида ҳам дон, қимматбаҳо металлар ва ҳайвонлар орқали кредитлар амалга оширилар эди ва фоиз тўлови ҳам бўлар эди. XVIII асрда Россия ҳам ички ва ташқи кредитлар орқали молиялаштирилди, Екатерина II илк асигнацияларни чиқарди. Европа давлатлари ҳам шунга ўхшаш йўлдан борди: давлат қарзлари ва облигациялар орқали империялар молиялаштирилди, қурилишлар ва уруш молиялантирилди.

Бугунги кунда давлат қарзи асосан ички ва хорижий манбалардан шаклланади:

Ички манбалар:

  • Пенсия жамғармалари
  • Миллий банклар
  • Суғурта компаниялари
  • Инвестиция фондлари
  • Корпорациялар ва оддий фуқаролар

АҚШнинг қарзининг 70% маҳаллий пенсия фондлари, банклар ва инвесторлар ҳиссасига тўғри келади. Европа давлатларида бу кўрсаткич 25–50%, суғурта компанияларида эса 60%дан ортиқ. Шу тариқа, аксарият давлатлар асосан ўз аҳолисидан қарз олади ва қувватига қараб улар давлат облигацияларига сармоя киритади.

Хорижий манбалар:

  • Халқаро валюта жамғармаси
  • Жаҳон банки
  • Бошқа давлатлар ва суверен фондлар

Масалан, Хитой ҳам қарздор, ҳам қарз берувчи. У Африка, Осиё ва ҳатто АҚШга кредит беради. АҚШнинг асосий хорижий кредитори – Япония, Хитой эса иккинчи. Шу билан бирга, энг йирик қарз берувчи давлатлар қуйидагилар: Япония, Хитой, Саудия Арабистони, Норвегия, Швейцария, Қатар. Уларнинг инвестицияси нафақат хавфсиз, балки юқори фоиз олиш мақсадида ҳам амалга оширилади.

Давлат қарзи: айланма тизим

Давлат облигацияларини харид қилувчи инвесторлар (банклар, пенсия фондлари, суғурта компаниялари) давлатга пул бериб, фоиз олади. Давлат фоиз тўлайди, пул қайта инвестор қўлида айланади ва яна облигациялар сотиб олинади. Бу жараён доимий айланишда, давлат қарзи ва капитал бир-бирига айланади.

Бу цикл нафақат ички, балки давлатлар орасида ҳам амал қилади. Масалан, японлар қарзлари Чили давлат қарзи ёки инвесторлари учун кредитга айланади, Чили давлат қарзи ёки инвесторлари қарзи – хитойликларга, хитойликлар пуллари эса америкалик облигацияларда қайта айланади. Дунё қарзи – бу ўзаро боғланган ўргимчак тўри, пуллар давомли айланишда ва аксариятлари мамлакатдан чиқмайди.

Қарзларни қайтариш механизми

Давлат қарзини тўлаш учун эски қарзлар янги қарзлар билан қопланади. Бу принцип иқтисодиётнинг асосий қонунига айланган. Қарз – фақат тўлов эмас, балки иқтисодий ўсиш, инвестиция ва давлат харажатларини молиялаштириш учун муҳим восита.

Қарзлар юқори бўлиши мумкин, аммо улар иқтисодиётнинг асосий “қуввати” ва капитал айланишини таъминловчи механизм ҳисобланади.