2026 йилдан ЯТТлар фирма номига эга бўлиши мумкин бўлади

Президентнинг “Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ–214-сон, 14.11.2025 й.) қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан:

  • ЯТТлар фирма номи билан рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади
  • “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили жорий этилади
  • Бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар тақдим этилади:
    • ЭРИ калитини бериш
    • Банк ҳисобварақларини очишга ариза
    • Лицензия ва рухсатномаларга ариза
    • Кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш
    • ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси
    • Онлайн-НКМ харид ва рўйхатдан ўтказиш
    • Юридик шахс раҳбарини “ЯММТ” базасига киритиш

ЯТТ маълумотлари ўзгарса — лицензия ва гувоҳномаларга автоматик ва бепул киритилади.

2026 йил 1 мартдан:

  • Лицензия ва рухсат бериш тартибини бузганлик учун юридик шахс мансабдорларига жарима қўллаш амалиёти бекор қилинади
  • “Лицензия” ахборот тизими орқали ҳужжат олиш учун ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати ишга туширилади.