Экология вазирлиги тугатилди, Туризм қўмитаси мустақил бўлди

Президент фармонига кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.

Ҳузуридаги Туризм қўмитаси эса Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида мустақил фаолият юритади.

Шу билан бирга:

Экополисия (Давлат экологик назорат инспекцияси) ташкил қилинди. Қўмита раиси унинг бошлиғи бўлади, ўринбосари эса тезкор штабга раҳбарлик қилади.

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шахри прокуратураларидаги 40 та штат бирлиги Экополисияга ўтказилади.

Туризм ва экологик масалалар бўйича Президент Администрациясида махсус маслаҳатчи бўлинмаси ташкил этилади.