Ҳукуматга дарахт кесиш бўйича ҳужжат имзолаш тақиқланди

Президентнинг янги фармонига мувофиқ, дарахт ва буталарни кесиш ёки кўчиришни назарда тутувчи ҳукумат қарорлари, фармойишлар, баённомалар, идоралараро ҳужжатлар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланди.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор аҳоли ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадларга ажратишга жамоатчилик ташаббуси билан тақиқ қўйиш мумкин бўлади. Бунда маҳалла аҳолисининг камида 10 фоизи тақиқ қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватласа, қарор қабул қилинади.

Шунингдек, Soliq мобил иловаси орқали жисмоний шахслар харид суммаси ёки ички туризм харажатларидан қайтариладиган маблағнинг бир қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатлари экишга йўналтиришлари мумкин бўлади.