ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан юқорилаб, 50-ўриндан жой олди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий термаси Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этган.
Испания терма жамоаси умумий рейтингни бошқариб бормоқда.
Кейинги ўринларда Аргентина, Франция ва Англия термаси жойлашган. Кучли бешлик Бразилия якунлади. Украина 28, Россия эса 33-ўринда жойлашган.
Аввалги ой Ўзбекистон 54-поғонани банд этганди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябр куни Ўзбекистон Эронни пеналтилар сериясида енгиб, Al Ain Cupʼни қўлга киритди.
