1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади

Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда:

⁃ республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;

⁃ қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;

Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;

⁃ пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

⁃ Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;

⁃ Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;

⁃ Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.