Абдуҳакимов бошчилигидаги комиссияга кенг ваколатлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 24 ноябрь куни имзоланган  “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.

Комиссияга Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов раҳбар этиб тайинланди.

Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилди:

  • Табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш;
  • транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, жумладан:
    • Тошкент шаҳрида юк ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш амалиётини йўлга қўйиш;
    • автотранспорт воситаларининг, жумладан, давлат рақамига мос равишда тоқу жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);
    • ҳаракатланиши вақтинча чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш.
       
  • Атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;
  • Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш;
  • Саноат корхоналари учун ташланмаларнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва ушбу талабни бузган саноат корхоналари фаолиятини тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чора кўриш;
  • Қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, жумладан, қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа талаблар;
  • Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;
  • Оқар сув (дарё, канал, ариқ) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатлар.

Махсус комиссия таркиби қуйидагилардан иборат: