Олий Мажлисда 2026 йил Давлат бюджети муҳокамаси давомида “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутати Умида Рахмонова икки муҳим масалани кўтарди.
Биринчи масала — дарсликлар. Келаси йил таълим соҳасига деярли 2 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган. Аммо маблағ кўпайишига қарамай, мактабларда дарслик етишмовчилиги муаммоси ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.
Иккинчи масала — “Тоза қўллар” лойиҳаси. Жорий йилда ушбу лойиҳага 311 млрд сўм ажратилган бўлса, келгуси йилга яна 221 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Шу билан бирга, лойиҳа ҳали тўлиқ ишга тушмагани, кўплаб мактаб ва боғчалардаги ҳожатхоналар санитария талабларига жавоб бермаслиги, гигиена воситалари етарли эмаслиги қайд этилди.
