Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар қилиш давом эттирилади

➖ Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Муддати — 2026 йил сентябрь.

➖ Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Муддати — 2026 йил ноябрь.

➖ Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Муддати — 2026–2029 йиллар.