Президент бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлашга доир фармонни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, улар «мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун» мукофотланган.

Уларга Президент фармони билан, жумладан:  

  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони;
  • «Фидокорона хизматлари учун» ордени;
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени;
  • «Дўстлик» ордени;
  • «Жасорат» медали;
  • «Келажак бунёдкори» медали;
  • «Шуҳрат» медали топширлади.