Рецепт биланми ёки рецептсиз? My.gov порталида дориларни текшириш хизмати ишга тушди

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида дори воситаси рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини аниқлаш имконияти пайдо бўлди, деб хабар бермоқда портал Telegram канали.

рецепт, соғлиқ сақлаш вазирлиги, яидхп, my.gov.uz, электрон рецепт

Хизмат бепул бўлиб, ундан жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.

рецепт, соғлиқ сақлаш вазирлиги, яидхп, my.gov.uz, электрон рецепт

Керакли дори номи киритилгач, мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари рўйхати чиқади. Унда дориларнинг рецепт билан ёки рецептсиз берилиши кўрсатилган бўлади.

рецепт, соғлиқ сақлаш вазирлиги, яидхп, my.gov.uz, электрон рецепт

«Батафсил» тугмасини босиш орқали эса дори шакли, ишлаб чиқарувчи, шунингдек, дорининг яроқлилик муддати ва гувоҳнома амал қилиш муддати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

рецепт, соғлиқ сақлаш вазирлиги, яидхп, my.gov.uz, электрон рецепт

Бундан ташқари, ягона порталда тайинланган электрон рецептлар тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин бўлди.

рецепт, соғлиқ сақлаш вазирлиги, яидхп, my.gov.uz, электрон рецепт

12 декабрь куни Тошкент ва айрим бошқа ҳудудлар аҳолиси дорихоналарда рецептли дориларни эндиликда фақат электрон рецепт орқали сотиб олиш мумкинлигини билгач, одамлар орасида қайси препаратлар учун рецепт талаб қилиниши, қайсиларига эса шарт эмаслигини қандай билиш мумкин, деган савол пайдо бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари рўйхатини жадвал шаклида эълон қилди. Фармагентлик сайтида дориларнинг маълумотлар баъзаси мавжуд экани кўпчиликка маълум эмас эди. Сўнгги кунларда юклама ошгани сабабли сайт секин ишлади.

13 декабрь куни DoriTopdim.com сайти ишга туширилди. Уни New York University Abu Dhabi олийгоҳининг учинчи босқич талабаси Иброҳим Искандаров ишлаб чиққан бўлиб, у ерда ССВ ва Фармацевтика агентлиги Telegram каналларида эълон қилган икки жадвалдаги маълумотлар бирлаштирилган. Илк куниёқ сайтга 40 минг фойдаланувчи кириб, жами 70 мингта кўриш амалга оширилган.

12 декабрь куни журналистлар билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизими вакиллари DMED колл маркази ташкил этилганини маълум қилди. У +998 71 202 50 00 рақами орқали 24 соат ишлайди, шунингдек, my.gov.uz портали орқали оилавий шифокорга бириктириш механизми амал қилади.