“Иқбол табиб” номи билан танилган Иқбол Солиевга нисбатан тушган бир қатор мурожаатлар асосида унинг фаолияти қонунийлиги ўрганилди. Текширувлар давомида И.Солиев солиқ органларида “Халқ табобати” фаолият тури бўйича 2020 йил 5 августда рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати 2024 йил 21 декабрда тугагани аниқланган.
Шу сабабли, у аввал МЖтКнинг 59-5-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилиб, 7,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бироқ, огоҳлантиришларга қарамасдан, И.Солиев фаолиятини давом эттириб, ижтимоий тармоқларда видеолар жойлаштирган.
Натижада, 27 ноябрь куни унга нисбатан МЖтКнинг 59-5-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий материаллар қайта расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Фарғона вилояти суди матбуот хизмати маълум қилишича, суд қарори билан Иқбол Солиев халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни такрорий равишда бузган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
