Маршалл ороллари дунёда биринчи бўлиб аҳолига мунтазам пул тўловларини жорий этди. Янги дастурга кўра, ҳар бир фуқаро ҳар чоракда 200 доллар, йил давомида эса 800 долларга яқин маблағ олади.
Молия вазири Дэвид Полнинг таъкидлашича, мазкур чора нархлар ошиши ва аҳоли сони қисқараётган шароитда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Тўловлар банк орқали, чек ёки криптовалюта кўринишида амалга оширилади.
Дастур АҚШ иштирокида ташкил этилган жамғарма ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Жамғарма ядровий синовлар оқибатлари учун компенсация тўлашни ҳам кўзда тутади. Маршалл ороллари аҳолиси ҳозирда тахминан 37,5 минг нафарни ташкил этади.
