Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кузатилган кучли қор ёғиши ва кескин совуқ тушиши муносабати билан, “Евразия Иншуренс” (Euroasia Insurance) суғурта компанияси автотранспорт воситалари эгаларига йўл-харакат хавфларининг сезиларли даражада ошгани ҳақида маълум қилади. Йўлларда музлама пайдо бўлиши, кўриш имкониятининг чекланиши, шунингдек бинолар томларидан қор ёки муз парчаларининг тушиши транспорт воситаларига зарар етказиш эҳтимолини бир неча баробарга оширмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, қиш мавсумида йўл-транспорт ҳодисалари ва табиий омиллар билан боғлиқ суғурта ҳолатлари сони ўртача 30 фоизга ошади. Фақат жабрланувчи томонга етказилган зарарни қоплайдиган мажбурий ОСАГОдан фарқли равишда, КАСКО полиси ҳайдовчи айбдор бўлган ҳолларда ҳам автомобилнинг тўлиқ молиявий ҳимоясини таъминлайди. КАСКО қуйидаги асосий хавфларни қамраб олади: йўл-транспорт ҳодисалари, ўғирлик, ёнғин, вандализм ҳамда табиий офатлар натижасида етказилган зарар.
Фуқароларнинг хавфсизлиги ва молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, “Евразия Иншуренс” суғурта компанияси махсус акцияни эълон қилади — барча турдаги автотранспорт воситалари учун КАСКО полисини расмийлаштиришда 25 фоиз чегирма тақдим этилади.
КАСКО полисини расмийлаштириш eai.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда атиги 5 дақиқа ичида амалга оширилади. Компания суғурта ҳолатлари бўйича тўловларнинг 99,7 фоизи бажарилгани билан ўз ишончлилиги ва молиявий барқарорлигини тасдиқлайди. Суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда мижозларга бепул эвакуатор хизмати, шунингдек майда шикастланишлар бўйича (танланган тариф шартларига мувофиқ) ЙҲХББ маълумотномасисиз тўлов олиш имконияти тақдим этилади.
Совуқ мавсумда хавфларни камайтириш ва кутилмаган молиявий харажатларнинг олдини олиш учун автомобилингизни ишончли ҳимоя билан таъминланг. “Евразия Иншуренс”дан КАСКО — бу ортиқча харажат эмас, балки шахсий бюджетингизни ҳимоя қилишга қаратилган оқилона ечимдир.
КАСКО полисини 25% чегирма билан олдиндан расмийлаштиринг!
КАСКО автоcуғуртаси
Реклама ҳуқуқи асосида
