АҚШнинг Калифорния штатида подстанцияда юз берган авария сабаб 130 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолди.
Мониторинг хизмати — PowerOutage маълумотларига кўра, фақат Сан-Франциско шаҳрининг ўзидаёқ 125 минг абонентга электр энергияси етказиб бериш тўхтаган.
Сан-Франциско ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда хабар қилишича, блэкаутга коммунал хизмат кўрсатувчи PG&E Corporation компаниясига тегишли подстанцияларнинг бирида чиққан ёнғин сабаб бўлган.
Шаҳар мэри Дэниэл Лури ўз мурожаатида электр таъминотидаги узилиш жамоат транспорти ва светофорлар ишига ҳам салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади. У аҳолини энергия таъминоти тўлиқ тиклангунга қадар имкониятдан келиб чиқиб уйда қолишга чақирди.
