Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace, IEP) эълон қилган мамлакатларнинг хавфсизлик ва тинчликсеварлик даражаси рейтингида (Global Peace Index 2025) Ўзбекистон 67-ўринни эгаллади.
Жорий йилги индекс 163 та давлат ва ҳудудни қамраб олган — уларда сайёрамиз аҳолисининг 99,7 фоизи яшайди.
Global Peace Index учта гуруҳга бирлаштирилган 23 та кўрсаткичга асосланади:
- жамоат хавфсизлиги ва ҳимояланганлик даражаси;
- ички ва халқаро низоларнинг мавжудлиги;
- ҳарбийлашиш даражаси
Исландия қаторасига 17-марта рейтинг етакчиси бўлди. Шунингдек, етакчи бешликка Янги Зеландия, Австрия ва Швейцария кирди.

Рейтинг муаллифлари ушбу мамлакатларда жамиятда ишонч даражаси юқорилиги ва зўравонлик кўрсаткичлари пастлигини таъкидлашган.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 67-ўринда (96 мамлакатдан юқорида) жойлашган. Global Peace Index Ўзбекистонни 2020 йилда — 103-ўринга, 2024 йилда 69-ўринга лойиқ кўрганди.

Рейтинг аутсайдерлари эса қуйидагилар:
- Россия;
- Украина;
- Судан;
- Конго ДР;
- Яман.

