Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади

Фармонга кўра 2027 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришдан бошлаб, лойиҳаларни фойдаланишга топширишга қадар барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади. Бунда:

  • ривожлантириш дастурлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Капитал қўйилмалар” автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон шакллантирилади;
  • Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш “Шаффоф қурилиш” платформасида амалга оширилади;
  • буюртмачи ва пудратчилар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни келишиш “Шаффоф қурилиш” платформасида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Капитал қўйилмалар” автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади.

2026 йил 1 июлдан автомобиль йўллари қурилиш жараёнлари доирасида космик тасвирлар ва дронлар ёрдамида қурилиш ҳамда молиялаштириш ҳажмларини солиштириш асосида мониторинг қилинади.

2026/2027 ўқув йилидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади.