АҚШнинг Арканзас штатида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакат тарихидаги энг йирик лотерея ютуқларидан бирига эга чиқди. Рождество байрамидан бир кун олдин харид қилинган лотерея билети орқали 1,8 миллиард долларлик жекпот ютиб олинди. Бу ҳақда лотерея ташкилотининг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Арканзас штатидан сотилган билетда барча олти ғалаба рақами тўлиқ мос келган. Жекпотнинг умумий қиймати солиқлар ушлаб қолинишидан олдин 1 миллиард 817 миллион долларни ташкил этган. Ушбу ютуқ АҚШ лотереялари тарихида иккинчи энг йирик ғалаба сифатида қайд этилди.
Ғолиб маблағни икки хил усулда олиш имкониятига эга: биринчи вариантга кўра, маблағнинг бир қисми дарҳол берилади ва қолган қисми 29 йил давомида йиллик тўловлар шаклида тўланади. Иккинчи вариант эса барча маблағни бир йўла олиш бўлиб, бу ҳолатда тўлов миқдори тахминан 834,9 миллион долларни ташкил этади (солиқлардан олдин).
Айни пайтга қадар омадли ғолибнинг шахси расман маълум қилинмаган.
