Тошкент вилоятида Давлат кадастрлар палатаси ходими коррупцион жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан кадастр ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б” бандлари ҳамда 28, 211-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
