TMK йилни йирик натижа билан якунлади: ESG йўналишида халқаро сертификатлар

Ўзбекистон технологик металлар комбинати барқарор ривожланиш, экологик масъулият ва замонавий корпоратив бошқарув йўналишларида муҳим босқичга чиқди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.

TMKда халқаро илғор тажрибаларга асосланган Интеграциялашган бошқарув тизими (IMS) тўлиқ жорий этилди ҳамда TMK фаолияти ISO халқаро стандартлари талабларига тўлиқ мувофиқ деб баҳоланди.

Шунга кўра, TMK қуйидаги халқаро сертификатларга эга бўлди:

— ISO 9001 — сифат менежменти тизими,
— ISO 14001 — атроф-муҳитни бошқариш тизими,
— ISO 45001 — меҳнат муҳофазаси ва иш жойида хавфсизликни бошқариш тизими.

Мазкур тизим орқали TMKда маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлиги таъминланди, атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга қаратилган тизимли ёндашув йўлга қўйилди ҳамда ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратилди.

Шу билан бирга, TMK тасарруфидаги Ингичка бойитиш фабрикаси ҳамда Чирчиқ шаҳридаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи GREEN STANDARD сертификатларига эга бўлди.

Муҳим жиҳати, сертификатлаштириш икки мустақил йўналиш — технологик жараёнларнинг экологик хавфсизлиги ва чиқиндилар билан ишлаш тизими бўйича ўтказилди. Бу эса TMKнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига комплекс ва масъулиятли ёндашувини тасдиқлайди.

TMK — очиқ, шаффоф ва замонавий “яшил” стандартлар асосида келажак саноатини шакллантиришда жадал давом этмоқда.