Нигерия шимолидаги қишлоқда қуролли шахслар 30 дан ортиқ одамни ўлдирди

Нигерия шимолида қуролли шахслар 30 дан ортиқ қишлоқ аҳолисини ўлдириб, бир неча кишини гаровга олди. Бу ҳақда Vanguard News портали хабар бермоқда.

Айни пайтда маҳаллий аҳоли 37 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Гаровга олинганлар сони ўрганилмоқда.

Маълумотларга кўра, қуролланган шахслар Нигер штатида жойлашган Касуван-Дажи қишлоғига мотоциклларда бостириб кириб, тартибсиз ўт очган. Улар дўконларни талон-тарож қилишди ва маҳаллий бозорни ёқиб юборишди.

Нигериянинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи йирик жиноий гуруҳлар ўғирлик, қотиллик, тўлов учун гаровга олиш ва чорва ўғирликлари билан шуғулланади.