“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.

Сўнгги йиллардаги ўзгаришлар ва эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.

Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун
uzbekistan2030.uz
ва regulation.gov.uz
платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.

Стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларни:
(71) 239-49-38,
(71) 239-49-44 рақамли колл-марказларга,
info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.