Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Telegramm орқали ноқонуний савдо фаолиятини ташкил этган уч нафар шахсларнинг жиноятига чек қўйилди.
Тергов маълумотларига кўра, Юнусобод тумани ҳудудида яшовчи 28 ёшли A., 24 ёшли Ш. ҳамда Т. исмли фуқаролар Telegramm орқали тақиқланган моддалар муомаласини йўлга қўйган. Уларни ушлаш жараёнида бир нечта мобил қурилмалар, ноутбуклар, банк карталари, СИМ-карталар ҳамда моддий далил сифатида турли моддалар мусодара қилинган.
Рақамли қурилмалар таҳлили натижасида айрим гумонланувчилар томонидан электрон ҳамёнлар орқали ўн минглаб молиявий операциялар амалга оширилгани аниқланиб, криптоактивлар айланмасининг умумий қиймати миллионлаб долларга тенг экани аниқланган.
Маълумот ўрнида, гумонланувчилардан бирининг яшаш жойи кўздан кечирилганда катта миқдорда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситалари ҳам топилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддали билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
