“Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этганлар қамоққа олинди

Telegram ва Instagram’да арзон маиший техника ва гаджетлар сотамиз деб одамларни алдаган 5 нафар фирибгар қўлга олинди.

Улар 60 нафар фуқарони алдаб, 117 млн сўм маблағни ўзлаштирган. Гуруҳ аъзолари ўзларини гўёки божхона ходимлари сифатида кўрсатган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.