Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Х.Д.Д.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.Х. фуқаро О.А.га “Омепразол” дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Шунингдек, терговга қадар текширув давомида дорихона мудирининг моддий жавобгарлигида бўлган қатъий ҳисобда турадиган беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган 10 турдаги жами 2 846 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг камомади аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 271-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.