Ўзбекистондаги корхоналарнинг ҳар учинчиси савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига 474,9 мингтага етди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  • Савдо соҳасида — 153 370 та
  • Саноат соҳасида — 59 520 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 34 881 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 30 374 та
  • Қурилиш соҳасида — 30 343 та
  • Ташиш ва сақлаш соҳасида — 17 245 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида — 14 283 та
  • Ахборот ва алоқа соҳасида — 11 901 та
  • Бошқа соҳаларда — 122 982 та

Статқўм аввалроқ берган хабарга кўра, 474,9 мингта корхона ва ташкилотнинг 403,8 мингтаси ёки 85 фоизи — кичик корхона ва микрофирмалар.

Корхона ва ташкилотлар энг кўп фаолият юритаётган ҳудудлар: Тошкент шаҳри (108 678 та), Тошкент (46 479), Самарқанд (41 091), Фарғона (37 846) ва Қашқадарё (30 424) вилоятлари.