13 январь куни Ўзбекистон президенти “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, пиротехника воситаларидан қонунга хилоф фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилди.
Эндиликда ноқонуний равишда пиротехника ишлатган шахслардан бундай буюмлар мусодара қилинади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солинади. Илгари жарима миқдори 5–20 БҲМ атрофида эди.
Қонунга мувофиқ, пиротехника буюмлари хавфлилик даражасига қараб тўрт синфга бўлинди. Хавфлиликнинг I синфига кирувчи буюмлар — бенгал чироқлари, қарсилдоқлар ва тортлар учун мўлжалланган кичик фонтанларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва қўллашга рухсат берилди.
Хавфлиликнинг II–IV синфларига мансуб пиротехника буюмларининг муомаласи эса тўлиқ тақиқланди.
Мазкур қонун 2026 йил 14 апрелдан кучга киради.
