Хитойнинг «Миллий гуруч тадқиқот институти» олими Ванг Кежиан, ўзидан кўпаядиган «клон гуруч»ни ўйлаб топди. Бу сафар хитойликлар 4 млрд харидори бор гуруч бозорини эгаллаш пайида. Деҳқонларни эса ҳар баҳор қайта-қайта уруғ сотиб олишдан озод қилишмоқчи.
Клон гуручнинг уруғи, апомиксис деб аталувчи жараёнда уруғсиз, ўзини такрорлаб ўсаверади. Бу дегани, ҳосилдорлик генлари кейинги мавсумларда ҳам сақланади.
Аслида гуруч, деярли ярим дунё аҳолисининг, яъни 4 млрд одамларнинг асосий озиқ-овқати ҳисобланади.
Шунинг учун Хитой ҳам гуруч стратегияси учун миллиардлаб доллар сарфлайди. Шунга қарамай, у ҳозирча йирик экспортчилар 5 талигида эмас.
Ҳиндистон —30% дан кўп
Таиланд—16% дан кўп
Покистон ва Ветнам —10%дан кўп
Америка эса 6% дан юқори
Энди эса, хитойлик Ванг Кежиан жамоаси «кашфиётимиз аграр соҳада катта янгилик, дунё бўйлаб гуруч етиштириш харажатларини «анча» камайтиради»-,деб даъво қилишмоқда.
